Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШдаги The New York Times нашрида Туркия ҳақида ёзилган танқидий мақолага муносабат билдирди. Бу ҳақда BBC Turkce хабар бермоқда.
 
Бироз олдинроқ, The New York Times газетасида "Туркия осмонида булутлар" номли мақола чиқарилган, унда Туркиядаги ички сиёсий муҳит ҳамда 7 июнь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасидаги шубҳали ҳаракатлар ҳақида гап борган эди.

"Бу мақолани ёзганларнинг ўзи сўз эркинлигини бузишган ва Туркиянинг ички ишларига аралашишган. Ўша журналистлар АҚШнинг ички сиёсати ҳақида ҳам ёза олишармикин? У ерда бунга рухсат беришмайди, бу тақиқ бузилса, керакли чоралар кўрилади", дейди Эрдўған.