Forbes журналининг таъкидлашича, россиялик бизнесменлар, “ЛУКОйл”нинг энг йирик акциядорлари бўлмиш Воҳид Алекберов ва Леонид Федунлар АҚШдаги Panatlantic Exploration нефть компаниясининг эгалари ҳисобланади.

“ИФД КапиталЪ” бошқаруви раиси Ольга Плаксинанинг сўзларига қараганда, ушбу компания Африка шельфидаги конлар устида иш олиб боради.
Компания штаб-квартираси Хьюстонда жойлашган. Компания Гана, Кот-д'Ивуар, Экваториал Гвинея, Колумбия ва Қримда разведка ишларини олиб бормоқда. Компанияни Федун бошқаради.
Бундан ташқари, журналнинг Плаксинага таяниб маълум қилишича, Panatlantic’нинг инвестициялари 100 млн долларга баҳоланади.