Ҳиндистондаги жанубий штатларидаги ғайритабиий иссиқлик 551 кишининг ҳалок бўлишига олиб келди. Телангана штатида 200, Орисса ва Ғарбий Банголия штатларида 36 киши ҳалок бўлди.
Кеча 165 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Қуёш урган одамларнинг умумий сони 750 кишига етди.
Ҳиндистон метереология хизматининг хабар беришича, Андхра-Прадеш штатидаги Мачилипатнам ва Туни шаҳарларида ҳарорат 47 даражани ташкил қилган.
Жанубий штатлар расмийлари фуқароларга имкон қадар уйдан чиқмасликни тавсия қилмоқда.