Ибн Сино номидаги халқаро мукофот илк маротаба Бухорода топширилади

Ўзбекистон 26 Май 2015 2005

Франция Миллий тиббиёт академиясида Ибн Сино номидаги Халқаро мукофот ҳайъатининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Ибн Сино номидаги Халқаро мукофотни таъсис қилишдан асосий мақсад — Абу Али Ибн Синонинг илмий меросини ўрганиш ва уни жаҳон миқиёсида оммалаштириш, шунингдек илмий тажриба алмашиш ҳамда маданиятлар ва тараққиётлар мулоқотини йўлга қўйишдан иборат ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, Ибн Сино номидаги Халқаро мукофот мутафаккирнинг илмий мероси ва инсоний қарашларини ўрганиш ҳамда оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшган таниқли жамоатчилик вакиллари, тиббиёт соҳасидаги эксперт ва мутахассисларга берилади.

Қоидага кўра, мукофотга номзод сифатида Европа мамлакатларидан бир киши, Ўрта Ер денгизи мамлакатларидан бир киши ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан икки киши кўрсатилиши керак.

Маълумки, Абу Али Ибн Сино таваллудининг 1035 йиллиги муносабати билан 20-21 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида «Ибн Синонинг тиббий мероси ва замонавий тиббиёт муаммолари» мавзусида VIII Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Мазкур тадбир доирасида илк маротаба Ибн Сино номидаги Халқаро мукофот тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19953 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70694 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37930 Lifestyle
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 39 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 263 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 551 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 963 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1655 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
Кўпроқ янгиликлар