Ирина Винер-Усмонова Тошкентда отасининг кўргазмаси очилишида иштирок этди

Жамият 26 Май 2015 3684

24 май куни Тошкентдаги Камолиддин Беҳзод номидаги Ёдгорлик боғ-музейида ўзбекистонлик машҳур рассом Александр Винернинг (1922-1992) асарларидан иборат кўргазма очилди. Очилиш маросимида унинг қизи, россиялик бадиий гимнастика мураббийи, жамоат арбоби Ирина Винер-Усмонова иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон санъат академияси томонидан Халқаро бадиий жамғарма кўмагида ташкил этилди. Экспозиция Винернинг Ўзбекистон давлат санъат музейи, Санъат академияси бадиий кўргазмалар дирекцияси, Ангрен расмлар галереясида сақланувчи асарларидан иборат.

Тантанали очилиш маросимида чиқиш қилган Винер-Усмонова хоним иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Отамни ёдда сақлаётганингиз учун, келганингиз учун ташаккур. Отам ўзбек халқини жуда яхши кўрарди. У ҳар доим сафарларда юрарди, гоҳ Андижонда, гоҳ Сурхондарёда, гоҳ Бекобод, Ангренда… У рассом эди, оддий одамларни чизишни яхши кўрарди. У бирорта партия ёки ҳукумат вакилининг расмини чизмаган. Санъат ва маданият арбобларининг расмларини яратар эди. Менинг отам шунақа эди”, – деди у ўз чиқишида.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар