Навоий вилояти фермерлари уюшмаси вакили Исомиддин Ўроқов Конимех тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бундай қарор Конимех тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессиясида қабул қилинган.

Ўроқов собиқ ҳоким Саъдулло Истамовнинг ўрнини эгаллаган.

Маълумот учун, Конимех тумани Навоий вилоятининг таркибий қисми бўлиб, Конимех шаҳри туман маркази ҳисобланади. Бу туман 1920-йиллардаёқ автоном округ сифатида ташкил топган, 1938 йилда Бухоро вилояти таркибига киритилганди. Туман 1982 йилдан Навоий вилояти таркибидан қайд этилган, 1988-1992 йилларда эса Бухоро таркибига киритилган, мустақиллик йилларида яна Навоий вилоятига қайтарилган.