Лола Каримова бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирни Тошкентга келиб кузатди

Ўзбекистон 26 Май 2015 7729

22-24 май кунлари Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи ва “Happy Caravan – 2015” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақаларда Жанубий Корея, Япония, Россия, Латвия, Беларусь, Болгария, Малайзия, Озарбойжон, Арманистон, ЖАР, Испания, Италия, Аргентина, Швейцария, Финляндия, Исроил каби давлатлардан юзга яқин гимнастикачи иштирок этди.

Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида ўтказилди. Унда Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Л.Каримова-Тиллаева ҳам қатнашди.

Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Анастасия Сердюкова булавада машқ бажариб, бронза медаль билан тақдирланди.

“Happy Caravan” халқаро турнирининг финал мусобақасида эса Сабина Тошкенбоева кўпкураш ва алоҳида гимнастика предметлари – арғамчи, тўп ва булава ёрдамида машқ бажариш бўйича жами тўртта бронза медаль билан тақдирланди. Ҳалқа ёрдамида машқ бажарган Нуринисо Усмонова ҳам учинчи ўринни эгаллади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар