Луи ван Гал Англия футбол майдонларидаги номақбул шароитлардан шикоят қилди

Спорт 26 Май 2015 1751

Луи ван Гал Англия футбол майдонларида яратилган номақбул шароитлардан шикоят қилди.

“Мен Англияда бир йиллик фаолиятим давомида бу ердаги яратилган шароитларнинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини айта олишим мумкин. Кўпчилик стадионларда футболчилар кийиниш хоналари мақбул даражада жиҳозланмаган.

Бу камчилик мураббий учун ажратилган жойга ҳам тааллуқли. Мен баъзи шундай кийиниш хоналарида ўтиришга жой йўқлигидан унитазда ўтиришга мажбур бўлганман. Бу мен учун албатта ажабланарли ҳол бўлган.

Одамларнинг футболга муносабати ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ўйиннинг уларнинг ҳаётида тутган ўрни ақлбовар қилмас даражададир. Менинг бу борада кутган тахминларим оқланди.
Англияда ишлаш ажойибдир, бу ерда футбол билан нафас олишади. Германияда бу бутунлай бошқача тус олган, Испанияда бироз яхшироқ, бироқ улар бу борада Англия билан тенглаша олмайди”, деб айтди голландиялик мутахассис.

Кўпроқ янгиликлар