Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер мюнхенликларнинг собиқ сардори Оливера Каннинг ютуғини ортда қолдирди, деб хабар берилмоқда клубнинг расмий сайтида.

Германия чемпионатининг сўнгги тури доирасида “Бавария” ўз майдонида “Майнц”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Нойер 2014/15 йиллардаги мавсумда 32 та учрашув зтказиб, улардан 20 тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормай, уни дахлсиз қолдирди.

Бу натижа 29 ёшли дарвозабоннинг 2001/02 йиллардаги мавсумда 19 та “қуруқ” ўйин ўтказган Оливер Кандан ўтиб кетишига имкон берди.

“Бавария” клуби ҳам ўз навбатида бу натижа эвазига 22 та “қуруқ” ўйин ўтказиб, бу борада янги рекорд ўрнатди.