26 май куни Мексиканинг АҚШ билан чегараси яқинидаги Сьюдад-Акунья шаҳрида рўй берган торнадо оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, деб хабар бермоқда Коауила Виктор штати Ички ишлар раҳбари Самора Родригес.

4-даражали торнадо бор-йўғи 6 сония давом этганига қарамасдан, кўплаб қурбонлар ва талофатларга сабаб бўлди.

Табиий офат қурбонлари орасида 10 нафар катта ёшли одам ва 3 нафар бола бор, яна бир бола бедарак йўқолган.

88 киши жароҳат олган, улар шифохонага етказилган. Бошпанасиз қолганлар учун шаҳарда еттита вақтинчалик турар жой барпо этилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, офат 750та уйга зиён етказган, улардан 80таси бутунлай вайрон бўлган. Яна 50та автомобиль яроқсиз ҳолга келган.