Москва бош муфтийси Ильдар Аляутдинов “Русская служба новостей” агентлигига берган интервьюсида Москвада ҳар йили шариат бўйича юзлаб никоҳлар қайд қилиниши айтиб ўтди.

“Мусулмонлар учун бундай никоҳларни маълум ҳолларда қонунлаштириш мумкин деб ўйлайман, – деди у мулоқот чоғида. – Албатта, ҳар ким ҳам иккинчи ёки учинчи марта уйланавермайди. Амал қилиниши лозим бўлган кўплаб шартлар бор”.

Бундан ташқари, муфтийнинг фикрича, Россияда аёллар эркаклардан кўпроқ, шу боис ноқонуний муносабатлардан кўра расман никоҳ қурган мақсадга мувофиқдир.