Мухлислардан бири Федерер билан суратга тушиш учун теннис кортига югуриб чиқди

Спорт 26 Май 2015 1923

Ҳозирда Парижда бўлиб ўтаётган Франция очиқ чемпионати – “Катта дубулға” сериясига кирувчи “Ролан-Гаррос” мусобақасида мухлислардан бири швейцариялик теннисчи Рожер Федерер билан селфи тарзида суратга тушиш учун кортга югуриб чиқди.

Мухлис кортга Федерернинг колумбиялик теннисчи Алехандро Фальейга қарши мусобақанинг биринчи давра учрашуви тугагандан кейин югуриб чиқди. У швейцариялик теннисчининг ёнига деярли келишга муваффақ бўлди, бироқ хавфсизлик хизмати уни теннисчи билан суратга тушишига йўл қўймай кортдан олиб чиқиб кетди.

“Мен бундай ҳолатдан норозиман. Кеча машғулот пайтида ҳам шундай ҳол рўй берганди. Бундай катта мусобақаларда бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак, боз устига яна икки кун кетма-кет. “Ролан Гаррос”нинг барча иштирокчилари ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари керак”, деб айтди Федерер.

Учрашув 6:3, 6:3, 6:4 ҳисобида Федерернинг ғалабаси билан якунланди.

Кўпроқ янгиликлар