Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 27-28-май кунлари Ал-Кувайт шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 42-сессиясида иштирок этади.

Маълумот учун, Ислом ҳамкорлик ташкилоти 1969 йилнинг сентябрида ташкил этилган ва 2011 йилгача Ислом конференцияси ташкилоти номи остида фаолият юритган. Ўзбекистон бу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлиб кирган. Ҳозирда бу ташкилотда 57 аъзо давлат мавжуд.

Маълум қилинишича, ташкилот йиғилиши ҳар йили бир марта ўтказилади.
2016 йилда Ўзбекистонда ИҲКнинг 43-сессияси ўтказилиши айтилган.