Ўзбекистонда 500 минг тонна гўшт маҳсулоти захираси тайёрланди

Ўзбекистон 26 Май 2015 3073

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги корхоналар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиш, мевали боғлар барпо этиш, меваларни сотиш ва сақлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Президент Ислом Каримовнинг 2011 йил 30 мартдаги  “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори тизимдаги корхона ва ташкилотлар фаолиятини янада фаол ташкил этиб, ички истеъмол бозорларимизни  фермер, деҳқон ва тадбиркорларимиз томонидан етиштирилаётган маҳсулотлар билан тўлдириш, улар савдосини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва экспорт ҳажмини оширишда муҳим омил бўлгани таъкидланди.

Бугунги кунда уюшма тизимида 57та улгуржи савдо базаси ва корхоналар фаолият юритмоқда.

Уларда улгуржи харид қилинган маҳсулотларни сақлаш учун 116 минг квадрат метр совутилмайдиган ва 60 минг тонналик совутиладиган омборхоналар мавжуд бўлиб, шундан 50 минг квадрат метр омбор майдонлари ва 35 минг тонналик совутиладиган сиғимлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, қолганлари озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга ихтисослаштирилган.

Соҳа мутасаддилари таъкидланганидек, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжаллаган чора-тадбирлар дастурига кўра, улгуржи базалар томонидан 13та замонавий қолипли нон, қандолат ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик цехлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, озиқ-овқат захираларини кўпайтириш мақсадида ўнлаб чорвачилик хўжаликлари ташкил этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур хўжаликларда қорамол ва қўйлар ҳамда товуқлар кўпайтирилмоқда. Бу эса аҳолини гўшт,  сут ва тухум маҳсулотларига бўлган талабини қондириш билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, уюшма ташаббуси билан янги интенсив боғлар яратиш учун ажратилган 125 гектар ерга 60 мингга яқин мевали кўчатлар экилди.

2015 йил бошидан буён "Ўзулгуржисаноат" 70 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш бўйича 60 млрд сўмлик шартномаларни имзолаган.
Бу шартноманинг асосий миқдори картошка етказиб беришни назарда тутади. Шунингдек, 17 минг тонна пиёз ва гуруч ҳам шу шартнома бўйича тайёрланади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 500 минг тонна гўшт захираси тайёрланган.
 
Анжуманда асосий вазифа республикамиз аҳолисини ижтимоий муҳим ва бошқа маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳисобига озиқ-овқат захирасини кўпайтириш ва истеъмол бозори хавфсизлигини таъминлаш экани қайд этилди.
Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар