Ўзбекистонда Uzbekistan Infrastructure/ Ferghana Valley 2015 кўргазмаси ўтказилади

Маданият 26 Май 2015 1467

Ўзбекистонда биринчи бор В2В форматида Uzbekistan Infrastructure/Ferghana Valley 2015 мавзусидаги кўргазма ўтказилади.
Тадбир ташкилотчиси ITE Uzbekistan компаниясидир. Таъкидланишича, кўргазма Фарғона водийсидаги бу турдаги ва бу қадар кенг миқёсдаги дастлабки халқаро тадбир бўлади.

Тадбир 10-12 июнь кунлари Фарғона шаҳрида, “АвтоТехХизмат” намойишлар залида ўтказилади. Тадбир доирасида инфраструктуралар соҳасидаги янги технология ва ишланмалар намойиш этилади.
Кўргазмада Буюк Британия, Венгрия, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Япония каби давлатлар вакили бўлган 30 компания ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.

Кўпроқ янгиликлар