25-30 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСEФ ҳамкорлигида "Соғлом бола ҳафталиги" ўтказилади. Ҳафталик доирасида мамлакат бўйлаб 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни витаминлаштириш ишлари 24-марта амалга оширилади.

"Бу тадбирдан асосий мақсад болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда ва болаларда иммунитет танқислигини камайтириш ҳисобланади", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, шу кунгача ЮНИСEФ билан ҳамкорликда 23 марта болаларни А витамини билан таъминлаш тадбирлари ўтказилган. Шу вақтгача бундай тадбирлар 2,2 млн нафар болани қамраб олган бўлса, бу сафарги тадбир доирасида 2,6 млн нафар бола А витамини қабул қилиши кўзда тутилган.

1990-2000 йиллар давомида шу витамин етишмаслиги туфайли болалар ўлими кўп учраган ва кейинги йилларда ЮНИСEФ билан ҳамкорликда витаминлаштириш ҳафталиклари жорий қилиниши орқали вазият яхшилаб борилди.