"ПСЖ" жамоаси ўзининг голландиялик ўнг қанот ҳимоясида ўйнайдиган футболчиси Грегори ван дер Вилни "Манчестер Юнайтед"нинг аргентиналик яримҳимоячиси Анхел Ди Мария билан алмаштиришни мўлжалламоқда.

Парижликларнинг таклифи "МЮ"нинг ўнг қанот ҳимоясидаги муаммолари туфайли амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Ди Мария жорий мавсумда "МЮ" сафида 33 ўйинда иштирок этди ҳамда 4та гол уриб, 12 голли узатмани амалга оширди.