Олимларнинг аниқлашича, таркибида 60 фоиз какао бўлган қора шоколад эътиборни ва фаолликни оширишга ёрдам беради. Агар уни кўк чой билан истеъмол қилинса, қон босими ҳам меъёрда қолади, деб ёзмоқда “Вокруг света” нашри.

Шимолий Аризона университети олимлари тадқиқотда қатнашаётган иштирокчилардан турли фоизда какаога эга шоколадни ейишни сўрашди ҳамда электроэнцефалография ёрдамида миянинг фаоллигини ўлчашди. Тадқиқотда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 122 киши иштирок этди. Тадқиқот давомида таркибида 60 фоиз какао бўлган шоколад (қора шоколад учун йўл қўйиладиган энг минимал кўрсаткич) эътиборни жамлашда энг кўп фойда бериши аниқланди, бироқ у қон босимини оширади. Олимлар бу муаммони кўк чой орқали ҳал қилишди. Кўк чой таркибидаги L-тианин аминокислотаси шоколадни чой билан истеъмол қилган тадқиқот иштирокчиларининг қон босимини меъёрлаштирди.

Тадқиқотни ўтказган психология профессори Ларри Стивенснинг таъкидлашича, L-тианинга эга шоколад бир қатор фойдали хусусиятларга эга. Ушбу тадқиқотни молиялаштирган Hershey компанияси сотувга шундай маҳсулотни чиқаришни режалаштирмоқда.