Россия Эронга етказиб бериш учун C-300 ракета-мажмуаларининг янги тўпламини тайёрламоқда. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.

Россия Ҳарбий-саноат комиссияси раҳбари ўринбосари Олег Бочкаревнинг маълум қилишича, навбатдаги жўнатма бўйича Владимир Путиннинг шахсан ўзи кўрсатма берган.

"Навбатдаги жўнатув ҳам аввалдан имзоланган келишув бўйича амалга оширилади. Нархлар инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилади", деб маълум қилган Владимир Путиннинг ҳарбий-техник масалар бўйича маслаҳатчиси Владимир Кожин.