Ростов вилоятида Россиянинг Украина билан чегараси бўйлаб 100 км.лик ғов қазиб чиқилди ҳамда 40 км.лик тўсиқлар ўрнатилди. Бу ҳақда “Российская газета” Россия Федерал хавфсизлик хизматининг вилоят чегара бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, муҳандислик тўсиқлари Дон ўлкасида барқарорликни таъминлаш ҳамда ноқонуний қурол-аслаҳа айланишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилди.

Хабар берилишича, жорий йил бошидан Ростов вилоятида россиялик чегарачилар 60дан ортиқ чегарадан қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар олиб ўтиш ҳолатларининг олдини олишди. Ноқонуний айланишдан 40 дона ўқотар қурол, 6 мингдан кўпроқ ўқ-дори, 200дан ортиқ граната, 100та снаярд ва 30дан ортиқ мина мусодара қилинган.

Чегара тартибини бузган 130 нафардан ортиқ қоидабузар қўлга олинган.