Россияда Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистияга кўра 34 минг киши қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда жазони ижро этиш Федерал хизмати раҳбари ўринбосари Валерий Максименкога таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“22 май ҳолатига кўра 33604 киши, шу жумладан, ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўтаётган 4099 киши ва тарбия колониясидан 15 киши озод қилинган”, – маълум қилди Максименко.
Шунингдек, жиноий-ижро инспекциялари ҳисобида турган 28327 киши амнистияга тушган.