Samsung, Apple ва Lenovo смартфонлар бозорида етакчилик қилмоқда

Технология 26 Май 2015 2207

Жорий йилнинг 1-чораги бўйича турли компания смартфонларининг сотилиши бўйича статистика маълум қилинди.

Хабар берилишича, январь-март ойлари жаҳон миқёсида 340,8 млн дона смартфон сотилган. Бу борада Samsung компанияси етакчилик қилмоқда. Компания 82,8 млн дона смартфон сотган, бу кўрсаткич жаҳон бозорининг 24,3 фозини ташкил қилади.

2-ўринни Apple эгалламоқда: жорий йилнинг дастлабки уч ойида “олма” империяси 61,6 млн дона iPhone сотган ҳамда умумий бозорнинг 17,9 фоизини эгаллаган. 3-ўринни Lenovo компанияси эгалламоқда: компания 1-чоракда 18,7 млн дона смартфон сотган, бу умумий бозорнинг 5,5 фоизини ташкил қилади.

Қайд этилишича, юқори ўнталикдан Microsoft ва Sony компаниялари чиқиб кетган. Уларнинг ўринларини дунё бозорида ўз позицияларини фаол мустаҳкамлаётган хитойлик ишлаб чиқарувчилар эгаллаган. Хусусан, юқори ўнталикдан Хитойнинг еттита компанияси: Lenovo дан ташқари, Huawei, Xiaomi, ZTE, Coolpad/Yulong, TCL/Alcatel ва Vivo компаниялари ўрин олган.

Жанубий Кореянинг LG компанияси ҳам юқори ўнталикдан жой олиб, 5-ўринни эгалламоқда: компания 1-чоракда 15,4 млн смартфон сотишга муваффақ бўлган, бу умумий бозорнинг 4,5 фоизини ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар