Сурия Ҳарбий-ҳаво кучлари "ИШИД" жангариларининг Пальмирадаги 160дан кўпроқ ўринларига авиазарбалар берди. Кўплаб террорчилар яксон қилинган ва жароҳатланган, уларга тегишли қурол-аслаҳалар йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "ИШИД" жангарилари Яқин Шарқдаги энг машҳур архитектура ансабмларидан бири, ЮНЕСКО жаҳон мероси объекти ҳисобланувчи қадимий шаҳар Пальмирани босиб олган эди. Ироқда жангарилар қадимий шаҳарларни яксон қилгани ҳисобга олинса, Пальмирани ҳам худди шундай тақдир кутаётганлигини айтиш мумкин.

Ҳозирда Сурия ҳукумат қўшинлари катта муаммоларга дуч келмоқда. Урушнинг биринчи босқичида мухолифат кучларига муваффақиятли кураш олиб борган президент Башар Асад армияси анча кучлироқ бўлган "ИШИД"га қарши чора топа олмаяпти ҳамда чекинишга мажбур бўлмоқда.