30-31 май кунлари Тошкентда Wyndham Tashkent меҳмонхонасида соат 10:00 да “Таълим ва касб” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Бу тадбирнинг асосий мақсади мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги таълимнинг замонавий усуллари, таълим муассасалари билан тажриба алмашиш, ёшларга ва аҳолининг кенг катламларига уларни қизиқтираётган мутахассисликлар бўйича таълим муассасасини танлашда кўмак кўрсатиш, касбий фаолиятнинг йўналишлари бўйича иш танлаш имкониятининг тақдим қилинишидан иборат.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар Канада, Малайзия, Россия, Польша, Буюк Британия, Швейцария, Кипр ва бошқа давлатларда таълим олиш ҳақида батафсил маълумотлар олишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, кўргазмада бакалавриата ва магистратура, бизнес таълим дастурлари, малака ошириш, амалиётдан ўтиш дастурлари, грант ва стипендиялар, хорижда бепул таълим олиш имкониятлари ҳақида маълумотларни ҳам олишлари мумкин.