Туркия парламентига бўлиб ўтадиган сайловларда мухолиф Халқ республикачилар партиясидан номзод бўлган Элиф Дўған Туркман Адана шаҳрида отиб кетилди. Бу ҳақда NTV телеканали орқали маълум бўлди.

Айтилишича, Туркман хоним маҳаллий ресторанлардан бирига сайловолди тадбирида иштирок этиш учун ташриф буюрган. Ресторан яқинидан ўтаётган машина ичидаги номаълум шахс унга қарата ўт очган.
Жароҳатланган сиёсатчи шифохонага ётқизилди. Полиция суриштирув ишларини бошлади.