Хитойдаги аэропортлардан бирида турган самолёт салони кучли ёғингарчилик туфайли буғга тўлиб қолди.

Шэньчжэнь Баоань халқаро аэропортидаги самолётлардан бирида парвозни кутиб ўтирган одамлардан бири бу ҳодисани суратга олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди.

“Самолёт дерезаси ортида ёмғир шаррос қуйиб ётибди, салон саунага айланиб қолди. Айтишларича, салондаги қуруқлик ва намлик кондиционер томонидан циркуляция қилинади, шу боис самолёт улкан намлик ютувчига айланиб қолди”, – деб ёзган номаълум йўловчи Фейсбукдаги саҳифасида.