Япониянинг бир қатор вилоятларида ҳукм сураётган иссиқлик натижасида бир ҳафта ичида қуёш уришидан 430 киши шифохонага ётқизилди.

Япония ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига қараганда, Токио ва Киото шаҳарларида, Саитама, Аити, Фукусима ва Фукуока префектураларида қуёш уриши ҳоллари қайд қилинган.

Жумладан, сешанба куни Фукуока префектурасида 9 болани қуёш урган. Маълум бўлишича, 780 нафар мактаб ўқувчиси тадбир репетициясида иштирок этаётган чоғда ҳароратнинг кўтарилиши оқибатида улардан 17 нафари ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва шифохонага олиб кетилган.
Япония бош метереология агентлигининг хабар беришича, кўпгина шаҳарларда, шу жумладан, Токиода ҳаво 30 даража иссиқ бўлади. Расмийлар фуқароларга имкон қадар уйдан чиқмасликни тавсия қилмоқда.