Сами Хедира Мадриднинг "Реал" жамоасидан Туриннинг “Ювентус” жамоасига ўтиши деярли аниқ бўлди.

Маълумотга кўра, туринликлар германиялик футболчининг агенти билан шартнома борасида келишиб олишган.

Хабар қилинишича, “Ювентус”да Хедира йилига 4,5-5 миллион евро маош олади. Шартнома муддати эса уч ёки тўрт йилга мўлжалланади. Тиббий кўрик натижалари трансфер амалга ошишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши ҳам таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар пайтида 28 ёшли футболчи эркин агентга айланади. У жорий мавсум давомида "Реал" сафида барча турнирларни ҳисобга олганда 17та ўйинда майдонга тушди.