“Бенфика” ярим ҳимоячи Николас Гайтан яқин орада “Манчестер Юнайтед”га ўтади

Спорт 27 Май 2015 658

A Bola нашрининг маълумотларига кўра, “Бенфика”нинг 27 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Николас Гайтаннинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши бўйича битим деярли 80-90 фоиз якунланган. Трансфер қиймати 30 млн еврога яқинни ташкил қилмоқда.

Гайтаннинг “МЮ”га ўтиши 29 майда Португалия лигаси кубоги финалидан кейин расман эълон қилинади. Ушбу финалда “Бенфика” ва “Маритиму” тўқнаш келади.

Жорий мавсумда Гайтан Португалия чемпионатида ўтказган 27 ўйинида рақиблар дарвозасига 4 тўп урди ва 13 та голли узатма амалга оширди.

Кўпроқ янгиликлар