27 майда Европа Лигаси финалида “Севилья” ва “Днепр” учрашади

Спорт 27 Май 2015 912

Бугун, 27 майда Европа Лигаси финалида Украинанинг “Днепр” ва Испаниянинг “Севилья” футбол жамоалари Варшавада, мамлакат миллий стадионида ушбу нуфузли мусобақанинг бош соврини учун беллашади. Испан клуби ўтган мавсумда ушбу мусобақада ғолиб бўлган эди. “Днепр” эса илк бор ушбу мусобақанинг финал босқичида иштирок этади.

Ўз миллий чемпионатлари якунларига кўра Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаган ушбу иккала жамоада ҳам Варшавада буни амалга ошириш учун имконият пайдо бўлади. Финалда ғалаба қозонган жамоа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олади.

“Севилья” Европа Лигасининг олдинги кўринишдаги форматида – УЕФА кубогида икки бор: 2006 ва 2007 йилларда ғалаба қозонган. Бу икки ғалаба жамоанинг ўтган йилдаги ғалабаси билан ҳисобланса, ушбу мусобақа учун рекорд натижалардан бири ҳисобланади. Ушбу мусобақада “Севилья”дан ташқари “Ювентус”, “Интер” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳам уч бор ғолиб бўлишган. “Севилья”да улардан ўзиб кетиб, бу борада ягона рекордчи бўлиш имкони мавжуд.

Украина клублари фақатгина бир марта УЕФА кубогида ғолиб бўлган – бу унвонга 2009 йилда Донецкнинг “Шахтёр” клуби эришган. “Днепр” 2005 йилда бу мусобақанинг 1/8 финал босқичига чиққани ушбу клуб учун энг яхши натижа ҳисобланади. Бироқ “Днепр” 1985 ва 1990 йилларда Европа чемпионлари кубоги мусобақасининг нимчорак финалларига чиқа олган.

Испан клубига 43 ёшли Унаи Эмери мураббийлик қилмоқда. Ушбу мураббий 2012 йилда Москванинг “Спартак” клубига мураббийлик қилган, ўтган йили эса жамоани Европа Лигаси финалидаги ғалабасига олиб келган. “Севилья” 2006 ва 2007 йилларда УЕФА Кубогини Хуанде Рамос қўл остида ютган. Бу мураббий 2010-14 йиллар “Днепр”га мураббийлик қилган. Бироқ Рамос украин клуби билан муваффақият қозона олмагач, жорий мавсум бошида клубга 64 ёшли Мирон Маркевич мураббий қилиб тайинланди.

Украина чемпионатининг якунланишига бир тур қолганда “Днепр” мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ҳамда 2-ўринни эгаллаш ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олишга жуда кам имкониятга эга. “Севилья” бу ҳафтада якунланган Испания чемпионатида 5-ўринни эгаллади ҳамда Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмади. “Севилья” Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида сўнгги марта 2009 йилда ўйнаган. Ўшанда клуб мусобақанинг 1/8 финал босқичига чиққан, бироқ у ерда Москванинг ЦСКА клубига имкониятни бой берган.

Агар “Севилья” “Днепр”ни мағлуб этса, унда Чемпионлар Лигаси тарихида биринчи бор ушбу мусобақада Испаниядан 5 та клуб иштирок этади: "Барсела", "Реал", "Атлетико", "Валенсия" ва "Севилья".

“Днепр” ва “Севилья” ўртасидаги финал учрашуви Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Ўйинни англиялик ҳакам Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар