80 минг нафардан ортиқ кўнгиллилар Ироқнинг Рамади шаҳрини "ИШИД"дан қайтариб олиши учун олиб бориладиган жангларда иштирок этади. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берган.
 
"Ушбу кўнгиллилар ироқлик аскарлар ҳамда полициячилар билан ёнма-ён туриб жанг қилишади", дейди Ироқ ҳарбийлари бошлиқларидан бири Аҳмад ал-Мақсусий.