«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани 26 май куни «Реал»дан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти билан олиб борилаётган музокаралар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен Анчелоттини «Милан»га қайтариш учун Мадридга келдим. Мен таслим бўлмайман. Анчелоттидан рози бўлишини сўрадим. Эртага яна бир учрашув бўлади», – дейди Галлиани "Sport Mediaset" эфирида.

«Анчелотти – ажойиб ошпаз. У бизга карбонара пишириб берди. Нима бўлишини билмадим, аммо кўринишидан у ҳафсаласи пир бўлган инсонга ўхшамади. 

Эртага — муҳим кун, аммо ҳал қилувчи эмас. Прессингни давом эттирамиз. Карло билан музокара ўтказиш ҳамиша ёқимли, у — бизнинг оила аъзоси. У билан 11та халқаро совринни қўлга киритганмиз. Анчелотти — тарихимизнинг бир бўлаги. 2005 йилги "Ливерпуль"га қарши ўйиндаги мағлубиятни эсладик. Совринлар сони 14та бўлиши мумкин эди. 

Мен илк марта Карлони 1987 йилда таниганман. Бу ҳеч қачон якунланмайдиган муносабат турига киради. Агар Анчелотти рози бўлмаса, у билан Ванкувер (у ерда 55 ёшли мутахассис жарроҳлик столига ётади)га учишимни у билади», – дейди Галлиани.