Ангела Меркель Forbes талқини бўйича кетма-кет 5-марта дунёнинг энг нуфузли аёли деб топилди

Жаҳон 27 Май 2015 1197

Forbes журнали дунёнинг энг нуфузли 100 нафар аёли рейтингини чоп этди. Унда кетма-кет 5-маротаба 1-ўринни Германия канцлери Ангела Меркель эгаллади.

Рейтингнинг 2-ўрнида Ҳиллари Клинтон қайд этилди, у 2004 йилдан бери ушбу рейтингдан жой олиб келмоқда. Бундан ташқари, энг нуфузли аёллар рўйхатининг юқори ўнталигига Билл Гейтснинг рафиқаси ва тадбиркор Мелинда Гейтс, АҚШ Федерал захира тизими раҳбари Жанет Йеллен, General Motors бош директори Мэри Барра, Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард, Бразилия президенти Дилма Русеф, Facebook директорлар кенгаши аъзоси Шерил Сандберг, YouTube бош директори Сьюзен Вожиски ва АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель Обама ҳам киритилган.

Бундан ташқари, ушбу рўйхатга шоу-бизнес вакилалари – хонандалар Бейонсе, Тейлор Свифт ва Шакира, телебошловчи Опра Уинфри ва актрисалар Анжелина Жоли ва София Вергара ҳам киритилди.

Меркель 2011–2014 йилларда ҳам ушбу рўйхатга етакчилик қилган. 2010 йилда рйхатнинг энг юқори поғонасини Мишель Обама эгаллаган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34663 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73117 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10765 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137649 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 594 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2267 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1341 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1669 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар