Англиялик мухлислар Санчесни мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олишди

Спорт 27 Май 2015 720

"Арсенал" жамоасининг чиликлик вингери мухлислар танловига кўра жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида қайд этилди.

26 ёшли қанот ҳужумчиси Профессионал футбол уюшмаси (PFA) сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра ғолиб бўлди.

Маълумот учун, жорий мавсум арафасида "Барселона"дан сотиб олинган Алексис Санчес "Арсенал" сафида 35 ўйин ўтказди ва 16 гол уриб, 8та голли узатмани амалга оширди.

Кўпроқ янгиликлар