Millward Brown аналитик компанияси брендларнинг баҳоси қайд этилган ўнинчи BrandZ Top 100 рейтингини эълон қилди.

Бу йилги рўйхатда пешқадамликни Apple бренди қўлга киритди. У 246,992 млрд долларга баҳоланди. Ўтган йил давомида компания 67 фоизга қимматлашди ҳамда ўтган йилги етакчи Google компаниясини ортда қолдирди.

Жорий йил рейтингга киритилган брендларнинг умумий нархи 3,3 трлн долларни ташкил этган.

2005 йилда илк бор тузилган рейтингида энг йирик 100та бренднинг нархи 1,4 трлн долларга тенг бўлган эди.

Брендларнинг умумий нархи ўтган йилги кўрсаткичларга қараганда 14 фоизга ошган.

2008 йилдан бери илк бор 100таликка Россиянинг бирорта ҳам бренди киритилмади.