АҚШнинг Монтвиль Тауншип шаҳарчасида (Нью-Жерси штати) яшовчи Трейси Бендаш исмли аёл иккита айиқ иштирокидаги муштлашувни видеога ёзиб олди. Айиқлар уйлардан бири олдидаги ахлат идишларининг ичидаги егуликларга эгалик қилиш учун муштлашишди.

Видеода иккита айиқ орқа оёқларига туриб, кўчанинг қоқ ўртасида чиқиндилар идиши ёнида уришаётгани тасвирланган. Яхшиямки, яқин орада ҳеч ким бўлмаган. Айиқлар тўқнашуви “қон тўкилишисиз” тугади – улар идишларда ҳеч қандай егулик йўқлигини англагач, уршишни тўхтатишга қарор қилишди.