Аризона штати ҳудудидаги Apple компаниясига тегишли заводнинг томи ёна бошлади. Бу ҳақда СNBС хабар бермоқда.

Хабарда қайд қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ.
Бинодан 12 киши эвакуация қилинган. Ҳудуддаги ўт ўчириш хизматининг маълум қилишича, ёнғин устидан назорат қўлга олинган.

Ҳозирча Apple компанияси бу ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.