“Наполи” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес Мадриднинг “Реал” клуби билан шартнома тузишига яқин турибди.

CalcioNapoli24 берган маълумотга кўра, келаётган душанба, 1 июнь куни испаниялик мутахассис қироллик клубининг раҳбарияти билан шартноманинг бандларини муҳокама қилиш учун учрашади.

55 ёшли мураббий мадридликларнинг икки йиллик шартнома тузиш ҳақидаги таклифига ўз розилигини берган.