26 май куни Қозоғистоннинг Чимкент вилояти, Абай тумани ҳудудида қурилган янги масжиднинг очилиш маросими ўтказилди. Бу масжид ўзбекистонлик марҳум аллома шайх Муҳаммад Содиқ номи билан аталган.


Масжид қурилишини маҳаллий аҳоли амалга оширган бўлиб, у ерда бир вақтнинг ўзида 1000 кишилик жамоат ибодат қилиш имконига эга. Қозоғистон мусулмонлари идораси масжиднинг шайх Муҳаммад Содиқ номи билан аталишини маъқуллаб, бу буюк устозга ҳурмат ва икки халқ орасидаги азалий биродарликни мустаҳкамлаш учунлигини таъкидлаган.


Масжид очилишида марҳум шайхнинг ўғли Исмоил ҳожи Муҳаммад Юсуф ҳамда шогирдлари Абдулҳаким қори, Ҳасан ва Ҳусайн қори иштирок этишди. Улар жамоатни ушбу хайрли иш билан табриклаб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларини масжидга ҳадя этишган.