Россия бош вазири Дмитрий Медведев Москва физика-техника институти технопаркига ишчи сафар уюштирган пайтида тўсатдан яратилган ишланмалар орасида ўзига жуда зарур бўлган ихтиро – одамга 4 соат ичида тиниқиб ухлаб олишга имкон берувчи қурилмага кўзи тушиб қолди.

Бош вазирга бу қурилма жуда маъқул келди. Қурилма кафтга тақиладиган браслет кўринишида ишланган. Қурилма бош мия импульсларини ўқиб, чуқур уйқу босқичини узайтириш ҳолатини келтириб чиқаради.

Медведев бу “мўъжизавий” қурилма кўпчилик парламент аъзоларига асқотишини таъкидлаб ўтди.

“Бундай қурилма барчамизга зарур. Қурилмани ўзингизда синовдан ўтказганингиздан кейин, мен билан Сергей Сергеевичга ва бошқа ҳукумат аъзоларига ҳам мажлисларда ухлаб қолмаслик учун шу қурилмадан юборинглар, илтимос”, деб таъкидлаб ўтди Медведев.