Фернандо Йерро "Реал"ни тарк этди

Спорт 27 Май 2015 1232

"Реал"да Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатган Фернандо Йерро жамоани тарк этди.

Хабар қилинишича, унинг кетиши Анчелоттининг ишдан бўшатилиши билан боғлиқ эмас - у раҳбариятни ўзининг мавсум сўнгида кетиши ҳақида анча вақт илгари огоҳлантирган эди.

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли мутахассис ўтган ёзда жамоада иш бошлаганди.

Анчелоттининг яна бир ёрдамчиси Пол Клемент ҳам "Реал"ни тарк этган, у кейинги мавсумда "Дерби Каунти"ни бошқариши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар