ФИФАнинг бир гуруҳ амалдорларига нисбатан коррупция айблови бўйича иш қўзғатилиши ҳақидаги ахборот Россия ва Қатар фонд бозорларига сезиларли зарба берди.

Бугун Қатар асосий биржаси индекси 1.45 фоизга қисқариб, 12.228 пунктга тенглашди. Коррупцион жанжал авжига чиққан паллада индекс 2.6 фоизга тушиб, 12 минг пунктни ташкил қилди.
Россия биржаси ҳам босим остида қолди, лекин кейинроқ 0.06 фоизга кўтарилиш кузатилди; индекс 1641 пунктга тушиб, яна 1652.71 пунктга кўтарилди.