ФИФА ўз ходимларининг порахўрлиги иши бўйича тафсилотларни аниқлашда Швейцария ҳукуматига ёрдам беради. Бу ҳақда ФИФАнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бўлими бошлиғи Вальтер де Грегорио маълум қилган.

Айни вақтда Швейцарияда футбол бўйича 2016 ва 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлашда қаллобликка йўл қўйилгани билан боғлиқ жиноий иш очилган.

"Бу ҳибсга олишларни биз бошлаганимиз йўқ. Аммо бу жараёнга қаршилик қилмоқчи ҳам эмасмиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади, бу жараёнда полиция билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", дейди де Грегорио.