ФИФА тизимидаги порахўрлик иши бўйича тўлиқ рўйхат тузилди

Спорт 27 Май 2015 3631

2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини аниқлаш бўйича ўтказилган сайловларда порахўрлик қилгани гумонланиб, ҳибсга олинган ФИФА тизимидаги амалдорлар ва компанияларнинг тўлиқ рўйхати тузиб чиқилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилган.

Бу рўйхат юқорисида ФИФАнинг амалдаги икки нафар президенти Жеффри Уэбб ва Эухенио Фигередо номлари қайд этилган.

Қуйида 14 амалдор рўйхати келтирилган:
1. Жеффри Уэбб - ФИФА вице-президенти;
2. Эухенио Фигередо - ФИФА вице-президенти;
3. Эдуардо Ли - ФИФАнинг ижроий қўмитаси аъзоси;
4. Хулио Роча - ФИФАнинг ривожланиш бўлими офицери;
5. Хосе Мария Марин - Футбол турнирлари ва Олимпия ўйинлари бўйича қўмита аъзоси;
6. Костас Таккас – КОНКАКАФ президенти ёрдамчиси;
7. Рафаэл Эскивел – КОНМЕБОЛ ижро қўмитаси аъзооси;
8. Жек Уорнер - ФИФАнинг собиқ вице-президенти;
9. Николасу Леос – ФИФА ижро қўмитасининг собиқ аъзоси;
10. Алехандро Бурсако - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;
11. Аарон Дэвидсон - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;
12. Уго Жинкис - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;
13. Мариано Жинкис - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;
14. Хосе Маргулис – амалдорлар ва маркетологлар ўртасида воситачи;

Кўпроқ янгиликлар