27 май куни Цюрих шаҳрида ФИФАнинг 14 нафар амалдори порахўрликда гумон қилиниб, қўлга олингач, бу воқеа ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда кун мавзусига айланди.



Хусусан, твиттерда бу мавзу энг кўп муҳокамага сабаб бўлиб, #FIFA ҳештеги табиий равишда жаҳон трендига чиқди ва соатлар давомида биринчи ўринда турибди.
Шунингдек, руслар томонидан твитларга қўшиб ёзилаётган «ФИФА» сўзи ҳам тренддан жой олган. Бу сўз тренд қаторининг иккинчи ўрнини банд этган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ, ҳибсга олинганларнинг номлари маълум қилинди - Жеффри Уэбб, Жек Уорнер, Эухенио Фигередо, Эдуардо Ли, Хулио Роча, Костас Таккас, Рафаэль Эскивель, Хосе Мария Марин, Николас Леос, Алехандро Бурсако, Аарон Дэвидсон, Уго Жинкис, Мариано Жинкис ва Хосе Маргулис.
Улардан 4 нафари ўз айбига иқрор бўлган.