ФИФА тизимида фаолият кўрсатадиган 10 нафардан ортиқ амалдорга порахўрлик билан шуғулланганлик учун айблов эълон қилиниши мумкин. Бу амалдорлар орасида ташкилотнинг ижрочи директорлари Жеффри Уэбб ҳамда Эухенио Фигередо, шунингдек, ижроий қўмитанинг собиқ аъзоси Жек Уорнер ҳам бор. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар қилган.

Маълум қилинишича, бу шахслар Цюрихда ҳибсга олинган ва АҚШга экстрадиция қилинган.

АҚШнинг Федерал Қидирув Бюроси мазкур иш бўйича уч йил давомида текширув олиб боргани маълум қилинмоқда.