Францияда доллар ҳидини таратувчи будильник ишлаб чиқарилади

Технология 27 Май 2015 774

18 ёшли франциялик тадбиркор Гийом Роллан ҳидли будильникларни (Sensor Wake) ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Endgadget нашри хабар бермоқа.

Роллан таклиф этаётган будильниклар эрталаб ўзидан ўткир ифорларни таратиш орқали уйғотишга мўлжалланган. Бундай будильниклардан янги нон, иссиқ кофе ва ҳаттоки доллар ҳиди таралиши мумкин. Бундай будильник картриж орқали ишлайди ва бир марта 7,5 доллар эвазига қуйилган картриж 2 ойга етиши мумкин. Будильникнинг нархи 65 долларга яқин бўлиши айтилган.

Роллан ўз ихтиросини 2015 йилнинг ноябрида ҳаётга тадбиқ этиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Ролланнинг бу лойиҳаси 2014 йилда ўтказилган Google Science Fair танловида энг сара 15 ихтиродан бири сифатида қабул қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар