Люкс маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи LVMH компанияси Франциянинг Le Parisien газетасини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар бермоқда The Financial Times газетаси. Газетанинг таъкидлашича, компания шу тариқа ўзининг медиабизнесини (мисол учун, ўз ичига Les Echos ишбилармонлик газетасини олади) кучайтирмоқчи. Битим баҳоси 50 млн еврога баҳоланмоқда.

LVMH компанияси Франциянинг энг бадавлат одами Бернар Арно томонидан назорат қилинади ва Louis Vuitton, Fendi ва Givenchy каби брендларни ўз ичига олади.

Le Parisien газетасига Amaury француз гуруҳи эгалик қилади. Газета 1944 йилда нацистлар оккупациясига қарши кураш олиб борган кучларнинг нашри сифатида ташкил этилган.