Ислом Каримов Корея Республикасига етиб борди

Ўзбекистон 27 Май 2015 6333

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27 май куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди. Бу ҳақда УзА мухбири Сеулдан туриб хабар берган.

Жанубий Корея протоколига мувофиқ Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. 


Сеул кўчалари Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг давлат байроқлари, олий мартабали меҳмонни қутловчи шиор ва баннерлар билан безатилган. 


Ушбу ташриф Ўзбекистон – Жанубий Кореянинг мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувлари доирасида ўтмоқда. Улар давлатларимизнинг ўзаро алоқаларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш имконини бермоқда. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифининг асосий тадбирларини, жумладан, Корея Республикаси Президенти ва бошқа раҳбарлари билан расмий музокаралар, етакчи компаниялар раҳбарлари иштирокидаги учрашувларни 28-29 май кунлари ўтказиш мўлжалланган. 


Аввал хабар қилинганидек, ташриф чоғида икки давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилиниши ва ўзаро муносабатларни 2014 йилда имзоланган Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация руҳида мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 23317 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 25004 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12894 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54161 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 535 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1977 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1756 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1637 Жамият
Кўпроқ янгиликлар