Ислом Каримов Жанубий Кореяга сафар уюштиради

Ўзбекистон 27 Май 2015 2707

27-29 май кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Корея Республикаси президенти Пак Кин Хенинг таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий сафар уюштиради.
Икки томонлама музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг турли масалалари муҳокама қилинади. Жумладан, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро сиёсий масалалар кўриб чиқилади.
Шунингдек, сафар доирасида Ўзбекистон делегацияси Корея ҳукумати ва парламенти ҳамда етакчи иқтисодий ва молиявий структуралари билан қатор учрашувлар ўтказади.
Ташриф якунларига кўра давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси, шунингдек, бошқа бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Кўпроқ янгиликлар